Турдимов Сенатдан кетгани маълум бўлди

Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига аъзолиги муддатидан илгари тугатилган.

Tahlilmedia.uz манбасига кўра, бу бўйича бундан қарийб ўн кун олдин — жорий йил 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори чиқарилган.

Эркинжон Турдимов, 2024 йилда Олий Мажлис Сенатига Самарқанд вилоятидан сайланган эди. Юқоридаги қарорда унинг халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати сифатида ваколати муддатидан илгари тугатилганлиги муносабати билан сенаторлик ваколати ҳам муддатидан илгари тугатилган, деб ҳисобланиши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Эркинжон Турдимов 2024 йил 28 ноябрда Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган эди.

Дарвоқе, айни пайтда Самарқанддан 3 нафар сенатор фаолият олиб бормоқда.

Улар орасида 1949 йилда туғилган Рустам Ибрагимович Халмурадов аввалги чақириқларда ҳам Сенат аъзолигига сайланган.