Кўчаю йўллар билан бирга пиёдалар йўлагини ҳам ўзлариники қилиб олган, ўз автомобилини одамлардан ҳам азиз деб биладиган ва юқори қўйган кимсаларни нима деб атасак тўғри бўлади: манманми ёки бефаросат?

Кўп вақтдан бери бундайларга танбеҳ бериб келаман. Айрим ҳолатларни суратга олгандим. Суратларни эълон қилмасликни иложи бўлмади.

Ҳар куни бундай бемазаликка гувоҳ бўлгандан кейин суратларни жамоатчилик эътиборига ҳавола қилишни лозим топдим.